Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

р.а. Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларида ёзилган ва ёдланган Қуръонни ўз ҳолида сақлаб қолиш эди. Бу саҳифалар Абу Бакр ҳузурларида эди, сўнгра Умарнинг ҳузурида бўлди. Сўнгра Умарнинг васиятига кўра Уммул мўминин Ҳафса бинт Умар ҳузурида бўлди. Бундан кўриниб турибдики, Абу Бакрнинг Қуръонни жамлаши Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларида ёзилган саҳифаларни жамлаш бўлган ва улар эҳтиёт қилиб сақланган. Қуръоннинг ўзи саҳобаларнинг қалбида сақланиб қолган.


Булар Абу Бакр р.а.нинг Қуръонни жамлашга нисбатан қилган ишлари. Аммо Усмон р.а.га нисбатан эса халифалигининг иккинчи ёки учинчи йили, яъни ҳижратнинг 25 йилида Мадинада унинг олдига Ҳузайфа ибн Ямон келди. Шом Ироқ аҳли билан биргаликда Арманистон ва Озарбайжоннинг фатҳида ғазот қилишарди. Ҳузайфа р.а.ни уларнинг Қуръон ўқишдаги ихтилофи ташвишга солди. Шом аҳли Убай ибн Каъбнинг қироати билан ўқишларини кўрди. Улар аҳли Ироқ эшитмаган нарсани келтиришарди. Бу уларга нотаниш нарса эди. Ироқ аҳли Абдуллоҳ ибн Масъуднинг қироати билан ўқишларини кўрди. Икки киши «Бақара» сурасидан бир оятда ихтилоф қилиб қолди. Бири:


وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّهَ
– „Ҳаж ва умрани Оллоҳ учун адо қилинглар“,                                             [2:196]
деб ўқиса, иккинчиси


وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ للبيت


деб ўқирди. Ҳузайфа бундан ғазабланиб, икки кўзи қизариб кетди. Ҳузайфадан ривоят қилинади: «Аҳли Куфа ибн Масъуднинг қироати деса, Басра аҳли Абу Мусонинг қироати дерди. Оллоҳга қасамки, амирал мўмининнинг олдиларига борсам, албатта битта қироат қилишга буюраман» деди ва йўлга чиқди. Ибн Шаҳоб Анас ибн Моликдан ҳикоя қилади: «Ҳузайфа ибн Ямон Усмоннинг олдига келди, шу вақтда Шом аҳли Арманистон ва Озарбайжонни фатҳ қилишда Ироқ аҳли билан биргаликда ғазотда қатнашарди. У киши қироатдаги ихтилофдан қаттиқ ташвишланарди. Ҳузайфа Усмон р.а.га деди: «Эй амирал мўминин, мана бу уммат яҳудию насоролардек китобда ихтилоф қилишларидан илгари огоҳ бўлинг!» Усмон р.а. Ҳафсага элчи юборди. «Саҳифаларни бизга жўнатинг. Улардан нусха кўчириб олиб, ўзингизга қайтарамиз». Ҳафса саҳифаларни Усмон р.а.га жўнатди. Усмон р.а. Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Саид ибн Ос ва Абдураҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомга нусха кўчиришни топширди. Усмон р.а. уч Қурайшлик кишига айтди: «Агар сизлар Зайд ибн Собит билан Қуръонда бирор нарсада ихтилоф қилсангизлар, уни Қурайш тилида ёзинглар, чунки Қуръон уларнинг тилида нозил бўлган». Шундай қилдилар. Саҳифалардан мусҳафларга нусха олиб бўлганларидан кейин, Усмон р.а. саҳифаларни Ҳафсага қайтарди. Ҳамма юртларга кўчирилган нусхалар жўнатилди ва бундан бошқа Қуръондан бўлган барча саҳифа ва мусҳафларни ёқиб юборишга буюрди. Мусҳаф кўчирилган нусхалар еттита эди. Бу мусҳафлар Макка, Шом, Яман, Баҳрайн, Басра, Куфага жўнатилди ва бир нусхаси Мадинада қолди».

 

110-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260